16:23 / 29.05.2018
5432

Бельгиянинг Льеж шаҳрида ҳужум рўй берди, 3 киши ҳалок бўлди

Бельгиянинг Льеж шаҳрида рўй берган ҳужум оқибатида уч киши ҳалок бўлди, мерган йўқ қилинди. Бу ҳақда dhnet.be хабар бермоқда.

Ҳодиса шаҳар марказидаги Огюстен кўчасида 29 май куни эрталаб юз берди. Номаълум эркак икки полициячига ўқ узган. Шундан сўнг Авруа бульваридан унча узоқ бўлмаган ердаги мактабга кирган. У ерда жиноятчи аёл кишини гаровга олди.

Сўнгги маълумотларга кўра, отишма оқибатида уч киши ҳалок бўлди: икки полициячи ва бир ўткинчи. Ҳужум қилган шахс полиция томонидан йўқ қилинди. Шунингдек, икки киши жароҳат олгани айтиляпти.

Портал маълумотларига кўра, ҳужум қилган шахс «Аллоҳу акбар» деб қичқирган.

Мактабда бўлган болалар, шунингдек, гаровга олинган аёл жароҳат олмаган.

Фото: AFP
Фото: AFP
Фото: AFP
Top