Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бокуда «Жанубий газ йўлаги» расман очилди
Фото: Москва-Баку
Бокуда «Жанубий газ йўлаги»нинг расмий очилиши бўлиб ўтди, энди Озарбойжон гази Европага боради. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, газ қувурининг очилиш маросимида Озарбойжон президенти Илҳом Алиев, Буюк Британия, АҚШ ва ғарб нефть-газ компаниялари вакиллари иштирок этган.
Маросим вақтида Алиев Туркиянинг TANAP қувурига борувчи биринчи газни ишга туширди.
Трансанатолия газ қувурининг қиймати 9,2 млрд доллар бўлиб, у газни Озарбойжондан Грузия ва Туркия орқали Греция чегарасига етказади, у ерда эса Трансадриатик газ қувури билан давом эттирилади.
Мавзуга оид
23:13 / 05.12.2025
Устюртда «Ўзбекнефтгаз» ва SOCAR қўшма лойиҳаси ишга тушди
13:20 / 03.12.2025
ЕИ 2027 йилгача Россия газидан тўлиқ воз кечиш режасини келишиб олди
10:42 / 03.12.2025
ЕИда газ захиралари кам бўлишига қарамай, нархлар пасаймоқда
09:03 / 02.12.2025