17:23 / 29.05.2018
8075

Бўстонлиқда 2 килограмм, Ғазалкентда қарийб 3 килограмм «кўкнор» топилди

Фото: ИИВ ахборот хизмати

“Қорадори-2018” тадбири давомида 15 май куни Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида яшовчи П.Р.нинг уйидан 1 кг. 094 гр. “кўкнор” гиёҳвандлик моддаси, шунингдек, шу туманда яшовчи М.П. исмли аёлнинг уйидан 1 кг.  208 гр. “кўкнор” гиёҳвандлик моддаси топилган.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

Шунингдек, Ғазалкент шаҳрида яшовчи О.Қ. исмли аёлнинг уйидан 2 кг. 806 гр. “кўкнор” гиёҳвандлик моддаси топилиб, далилий ашё сифатида олинган.

Top