Жаҳон | 15:22 / 29.05.2018
6478
1 дақиқада ўқилади

ОПЕК бош котиби навбатдаги баёнот билан чиқди

Фото: EPA/LISI NIESNER

ОПЕК бош котиби Муҳаммад Баркиндонинг маълум қилишича, нефть қазиб олишни қисқартириш бўйича келишув (ОПЕК+) доирасидаги мамлакатлар ҳамкорлиги барқарорлик учун кенгайиши керак. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар қилмоқда.

«ОПЕК Озарбойжон билан ҳамкорликни кенгайтириш учун исталган имкониятларни кўриб чиқишга тайёр. Ўйлашимча, ОПЕК+ ҳамкорлиги кенгайиши лозим. Биз барқарорлик ҳақида ўйлашимиз керак, бу глобал вазифа», - дея айтиб ўтди Баркиндо.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бокуда «Жанубий газ йўлаги» расман очилганди.

Мавзуга оид