Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳалқа метро йўналиши қурилишини молиялаштириш суммалари ўзгарди
Фото: KUN.UZ
Тошкентдаги ер усти ҳалқа метро йўналишининг қурилишига 422 миллион доллар сарфланади. Бу президентнинг 24 майдаги фармонида белгилаб қўйилган, у билан бошқа ҳужжатларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.
Spot’нинг ёзишича, дастлаб лойиҳага 320,1 миллион доллар йўналтириш режалаштирилганди, аммо энди бу рақам 2017 йилнинг октябридаги лойиҳада таклиф қилинганидек, 422,3 миллион долларга ўзгартирилди.
Бундан ташқари, лойиҳанинг номи «электрлаштирилган юқори тезликдаги икки йўлли ҳалқа темир йўли»дан «ер усти ҳалқа метро линияси»га ўзгартирилиши тасдиқланди.
Қурилишга ажратиладиган давлат бюджети маблағлари миқдори ўзгарди, аввал - 25,3 млн доллар бўлган бўлса, эндиликда 97,2 млрд сўм (13,35 млн АҚШ долларига тенг).
Дастлаб лойиҳага давлат бюджети ҳисобидан 159,8 миллион долларлик марказлаштирилган инвестициялар йўналтирилиши қарор қилинган бўлса (2018-2021 йилларга мўлжалланган инвестиция дастури доирасида), эндиликда 208,4 миллион доллар йўналтириш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан ажратилаётган маблағ миқдори ҳам ўзгарди - аввал 20 миллион доллар бўлган бўлса, энди 140 миллион доллар.
Аввалроқ «Ўзбекистон темир йўллари»га импорт қилинадиган ускуналар, хом ашё, материаллар ва бутловчи қисмларни, йўловчи электропоездларини сотиб олиш учун 115 млн доллар тақдим этиш режалаштирилганди. Энди эса «йўловчи электропоездлари» сўзлари олиб ташланди, ҳамда сумма деярли икки баробарга қисқарди - 60 млн долларгача.
Мавзуга оид
15:29 / 13.01.2026
Қорақалпоғистон ва Тошкентда қалбаки доллар ўтказмоқчи бўлганлар ушланди
23:15 / 11.01.2026
12 январ куни Тошкентдаги айрим кўчаларда транспорт ҳаракати вақтинчалик чекланади
18:27 / 10.01.2026
Тошкентда катталар учун ҳоспис очилади
13:53 / 10.01.2026