Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Комилов Лавров билан Путиннинг Тошкентга ташрифини муҳокама қилди
2018 йилнинг 30 май куни Россияда амалий ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Москва шаҳрида «Примаков ўқувлари» халқаро форум ишида иштирок этиш доирасида Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ ахборот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон ТИВ раҳбари жаҳонда эътироф этилган илмий-экспертлик майдонидан бири ва йирик олим-шарқшунос, Россиянинг атоқли давлат ва жамоат арбоби, собиқ бош вазири ва ташқи ишлар вазири хотирасига бағишланган форумнинг муваффақиятли ўтказилиши билан С.Лавровни табриклади.
Учрашувда Ўзбекистон-Россия кун тартибидаги бир қатор долзарб масалалар муҳокама қилинди.
Аввало, Тошкент шаҳрида куз ойида ўтказилиши режалаштирилган президентлар Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин учрашуви кун тартиби юзасидан таклифлар кўриб чиқилди.
Музокараларда Россия президентининг Ўзбекистонга бўлажак давлат ташрифи иттифоқлик ва стратегик шерикликка асосланган икки томонлама муносабатларни янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, унга аниқ ва узоқ муддатли тус бериш учун алоҳида аҳамият касб этиши таъкидланди.
Шунингдек, вазирлар томонидан айрим халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашилди.
Мавзуга оид
22:33 / 09.01.2026
Трамп Путинга сабр-тоқати тугаётгани ҳақида сигналлар юбормоқда – ОАВ
09:26 / 05.01.2026
Трамп РФнинг Путин қароргоҳига зарба берилгани ҳақидаги баёнотига ишонмаяпти
22:02 / 01.01.2026
РФ Мудофаа вазирлиги «Путин қароргоҳига ҳужум» бўйича далилларга эгалигини даъво қилди
14:05 / 31.12.2025