Хитой полицияси ҳужумга қарши самарали ҳимоя усулини намойиш қилди (видео)
Хитойлик полициячилар ижтимоий роликда ўз-ўзини муҳофаза қилишнинг энг яхши усулини намойиш қилишди. Уларнинг фикрича, бу усул пичоқ билан ҳужум қилиши мумкин бўлганларга қарши қўллашга мўлжалланган. Ролик ҳажвий йўналишда олинган, бироқ ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари таклиф қилинган усулнинг ижобий томонлари ва камчиликларини жиддий таҳлил қилишга қарор қилишган кўринади.
Ҳужум амалга оширилган тақдирда қандай ҳаракат қилиш кераклигига доир видео YouTube'нинг New China TV каналига жойланган.
Изоҳларда унинг Хитой ижтимоий тармоқларида 16 миллион мартадан ортиқ кўрилгани маълум қилинган. Роликда полициячилардан бири - ҳужумга тайёрланаётган безори, иккинчиси эса тинч аҳоли ролида намоён бўлган. Пичоқни кўрган иккинчи полициячи орқага ўгирилиб, ёрдам сўраб қичқирганча қочади.
Reddit фойдаланувчиларининг аксарияти таклиф қилинган усул бошқа муҳофаза усулларидан ишончлироқ кўринишига қўшилишган. Бироқ уларнинг орасида пичоқ билан ҳужум қилаётган кишига орқа ўгириб қочишни маъқулламаганлар, бундай ҳолатни хавфли деб топганлар ҳам бўлди.
Мавзуга оид
21:12 / 08.09.2024
Россияда ўзбекистонликнинг ўлимига сабаб бўлган полициячилар судланади
09:21 / 03.09.2024
Ўзбекистонда ёлғиз кексалар сони маълум қилинди
22:34 / 13.08.2024
Германияда қурол қонунчилигини кучайтириш таклиф қилинмоқда
11:15 / 30.07.2024