Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда хорижий кинокомпанияларга яна бир енгиллик берилди
Фото: iStock
Хорижий кинокомпаниялари энди Ўзбекистон моддий ва маданий мерос объектларида суратга олиш ишлари учун пул тўлашга мажбур бўлмайди.
«Хорижий компаниялар бу йиғим ва моддий-маданий мерос объектларида кинофильмларни суратга олиш учун ижара ҳақини тўлашдан озод этилади. Уларга Ўзбекистон брендини тарғиб қилиш шарти қўйилган», - дея хабар берган Давлат туризм қўмитаси.
Ҳукуматнинг «Хорижий кинокомпаниялар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бадиий фильмларни кино-видеога суратга олиш тартиби тўғрисида»ги қарори билан хорижий мамлакатлар кинокомпанияларига ҳар бир суратга олиш куни учун 800 минг сўм миқдорида ҳақ тўлаш белгилаб қўйилган.
Энди Ўзбекистонда суратга олинган, мамлакатнинг моддий ва маданий меросига алоқадор кадрлар намойиши вақтида мамлакатни ва тарихий объектнинг номини алоҳида кадр билан кириш ёки якуний титрларда кўрсатиш кифоя қилади.
Мавзуга оид
13:46 / 12.01.2026
Статистика: Ўзбекистонда туристик агентликлар хизматлари кескин ошди
15:42 / 09.01.2026
“Синхуа”: 1–3 январда Ўзбекистонга авиачипта бронлари 2 баравар кўпайди
22:40 / 06.01.2026
Япониядаги аукционда туна балиғи миллионлаб долларга сотилди
23:02 / 05.01.2026