Ўзбекистон | 21:46 / 31.05.2018
31294
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда Ravon бренди остидаги машиналар сотила бошланди

фото Ravon

Ўзбекистонда Ravon бренди остидаги чиқариладиган машиналар сотила бошланди. Бу ҳақда “Ўзавтосаноат” бошқарув раиси Умиджон Салимов маълум қилди. 

Асакадаги GM Uzbekistan заводи Ravon бренди остидаги машиналарни 2015 йилдан ишлаб чиқара бошлаган. 

31 май куни General Motors Асака заводидаги ўз улушини тўлиқ сотиб юбориши маълум бўлди. Салимовнинг айтишича, акцияларни сотиб олиш деярли якунланган. АҚШ компанияси йил охиригача қолган 10 фоиз акцияни сотади. 

GM Ўзбекистондан кетишига қарамасдан, “техник ёрдам шартларида” ишлашни давом эттиради ва “Ўзавтосаноат” АҚШ маркасини сақлаб қолиши мумкин.

“Ўзавтосаноат” параллел равишда Тошкентдаги GM Powertrain Uzbekistan корхонаси акцияларини сотиб олиш бўйича музокаралар олиб бормоқда.

“Яқин уч ойда музокаралар жараёни якунланади, сўнгра акцияларни сотиб олишни бошлаймиз”, деб қўшимча қилган Салимов.

Мавзуга оид