Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Испания бош вазири лавозимидан четлатилди
Фото: FRANCISCO SECO /AP
Испания парламенти мамлакат ҳукумати ва бош вазири Мариано Рахойга импичмент эълон қилди, деб хабар бермоқда Reuters.
Таъкидланишича, бундай қарор 2013 йилда авж олган ва ҳозиргача суриштирувдан ўтказилаётган коррупция можароси туфайли қабул қилинган.
Импичмент ташаббуси билан Социалистик партия етакчиси Педро Санчес чиққан. Таклифни 180 парламентарий қўллаб-қувватлади, яна 169 нафари қарши чиқди, бир киши бетараф қолди.
Мамлакатнинг янги бош вазири этиб Санчеснинг ўзи сайланди. Кутилишича, у душанба куни лавозимни эгаллайди, шундан сўнг янги ҳукумат таркиби шакллантирилади.
Мавзуга оид
08:51 / 17.02.2026
Испания БМТ орқали Кубага гуманитар ёрдам юборди
16:03 / 14.02.2026
“Нилс” довули сабаб Европа жанубида уч киши ҳалок бўлди
18:55 / 03.02.2026
Испания ўсмирларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланишига чеклов қўймоқчи
10:18 / 28.01.2026