Жаҳон | 19:41 / 01.06.2018
13527
2 дақиқада ўқилади

Қирғизистоннинг собиқ бош вазир ўринбосари қидирувда

Фото: gov.kg

Қирғизистон давлат миллий хавфсизлик қўмитаси (ДМХҚ) собиқ бош вазир ўринбосари Асқарбек Шодиевга нисбатан қидирув эълон қилди, зеро у қидирув органларидан атай қочиб юрибди, дейилади vb.kg сайтида. 

ДМХҚ маълумотларига кўра, 28 апрель куни жиноий иш қўзғатилганидан кейин Жўгорку Кенеш депутати, собиқ бош вазир ўринбосари Асқарбек Шодиев Қирғизистон дипломатик паспортидан фойдаланиб, "Хўжанд-Москва" йўналишида парвоз қилган, у ердан эса Нью-Йоркка йўл олган. 

Қариндошларининг маълумотларига кўра, Шодиев даволанишга кетган бўлиб, 1-2 ҳафтада қайтиши керак бўлган.

2018 йилнинг 31 май куни ҚР ДМХҚ Ч.Айтматов номидаги мукофот пулини топширишга ажратилган 30 минг доллар миқдоридаги бюджет воситаларини ўзлаштирилиши муносабати билан депутат Шодиевга нисбатан Жиноят кодексининг "Лавозимини суиистеъмол қилиш"га доир моддаси бўйича айблов қўйилади. Худди шу куни Бишкек шаҳрининг "Первомайский" туман суди қарори билан унга нисбатан қўлга олиш кўринишидаги эҳтиёт чораси танланди. 

Мазкур жиноий иш 2018 йилнинг 28 апрелида ҚР Бош прокуратураси томонидан қўзғатилган. Тергов версиясига кўра, бир кун аввал Шодиев Исфан шаҳридаги (Тожикистон томонда) қариндошининг дафн маросимига кетган бўлган.

Мавзуга оид