Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шимолий Корея делегацияси музокаралар ўтказгани Оқ уйга келди
Фото: AP /Andrew Harnik
Шимолий Кореянинг Меҳнат партияси вакили Ким Ён Чхол бошчилигидаги КХДР делегацияси Оқ уйга етиб келди. Делегация АҚШ президенти Дональд Трампга Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Иннинг мурожаатини етказади.
Маълум қилинишича, Ким Ён Чхоль Оқ уй ходимлари аппарати бошлиғи Жон Келли ва АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчиси Жон Болтон билан учрашади. Сўнгра Шимолий Корея вакилини Дональд Трамп қабул қилиши режалаштирилган.
The Washington Post нашрининг ёзишича, Шимолий Кореянинг бундай юқори лавозимдаги мансабдор шахси охирги марта АҚШга деярли 18 йил аввал келган.
Мавзуга оид
18:06 / 10.01.2026
Венесуэла ва АҚШ дипломатик муносабатларни тикламоқчи
16:59 / 10.01.2026
Ишингер: Россия европаликлар билан эмас, АҚШ билан музокарага қизиқяпти
14:26 / 10.01.2026
АҚШ Россиянинг “соя флоти”га тегишли бешинчи танкерни қўлга олди
09:04 / 10.01.2026