11:33 / 04.06.2018
52140

Энг ёмон йўлларга эга давлатлар маълум қилинди

Фото: PUBLIC DOMAIN

2017-2018 Глобал рақобатбардошлик индекси версиясига кўра дунёдаги энг ёмон ва яхши йўлларга эга давлатлар рўйхати тузилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

Рўйхатдан жаҳондаги 137 давлат ўрин олди. Йўллар сифатида бирдан еттигача бўлган шкалада баҳоланди, шу билан бирга, биронта давлат ҳам энг юқори баллни олмаган. Ўзбекистон бу рейтингда умуман йўқ.

Энг ёмон йўллар Мавританияда экан, ушбу давлат икки балл олди. Ундан кейинги ўринларни Конго Демократик Республикаси ва Гаити эгаллади, улар 2,1 балл тўплаган. Тўртинчи ва бешинчи ўрин Мадагаскар ҳамда Гвинеяда (2,2 балл). Кейин Яман (2,3 балл), Парагвай (2,4 балл), Украина (2,4 балл), Мозамбик (2,5 балл) ва Молдова (2,5 балл) боряпти.

Рейтингда энг яхшилар сифатида Бирлашган Араб Амирликлари (6,4 балл), Сингапур (6,3 балл), Швейцария (6,3 балл), Гонконг (6,2 балл), Нидерландия (6,1 балл), Япония (6,1 балл), Франция (6 балл), Португалия (6 балл), Австрия (6 балл) ва АҚШ (5,7 балл) тан олинди.

Top