19:35 / 05.06.2018
24089

Кичик Кеннеди ўлдирилганидан 50 йил ўтиб

50 йил муқаддам, 1968 йилнинг 5 июнь куни, Лос-Анжелесда америкалик сенатор, 1968 йилги сайловларда президентликка номзод ва ундан беш йил аввал ўлдирилган президент Жон Кеннедининг кичик укаси Роберт «Бобби» Кеннеди отиб ташланди. Унинг қотиллигида айбланган фаластинлик муҳожир Серхан Бишара Серхан ўлим жазосига ҳукм қилинди, кейинчалик жазо умрбод қамоққа алмаштирилди. Сайловларда якунда Республикачилар партиясидан номзод Ричард Никсон ғалаба қозонди.

Шу билан бирга, Бобби Кеннеди номзодини қора танлилар фуқаролик ҳуқуқлари учун ҳаракат етакчиси, 1968 йилнинг апрелида ўлдирилган Мартин Лютер Кинг қўллаб-қувватлаган. Бундан ташқари, сиёсатчи Вьетнамдаги урушга қарши чиққан. Унинг ва акасининг ўлими борасида фитна назарияси пайдо бўлган. Қуйида Роберт Кеннеди тасвирланган бир нечта архив кадрлар тақдим этилади.

Сенатор Роберт Кеннеди президентлик кампанияси вақтида Детройтда, 1968 йил 15 май

Фото: AP

Сенатор Роберт Кеннеди Лос-Анжелесдаги «Амбассадор» меҳмонхонасида ўлимидан бироз аввал, 1968 йил 5 июнь

Фото: AP

Бева Этель Кеннеди ўғли кичик Роберт ва бошқа оила аъзолари билан Роберт Кеннедининг дафн маросимида, Нью-Йорк, 1968 йил 8 июнь

Фото: AP

Калифорния давлат котиби Роберт Кеннедини ўлдиришган тўппонча билан, Сакраментодаги матбуот анжуманида, 1988 йил апрели

Фото: Walt Zeboski/AP

Сенатор Роберт Кеннедининг қотиллигида гумонланувчи Серхан Бишара Серхан Лос-Анжелесда адвокати билан, 1968 йил июни

Фото: AP

Сенатор Роберт Кеннеди Орегон штатидаги Астория соҳил бўйида Фреклз лақабли ити билан, 1968 йилнинг 24 майи

Фото: Barry Sweet/AP

Сенатор Роберт Кеннеди рафиқаси Этель ва саккиз нафар фарзанди билан Виргиния штати, Маклиндаги уйида, 1966 йил октябри

Фото: AP

Сенатор Роберт Кеннеди ўлдирилган Лос-Анжелесдаги «Амбассадор» меҳмонхонаси, 1968 йил июни

Фото: AP

АҚШ бош прокурори Роберт Кеннеди Оқ уйда, 1963 йил июни. Чапдан ўнгга: Роберт Кеннеди, Мартин Лютер Кинг, Рой Уилкинс ва Аса Филип Рэндольф

Фото: Bob Schutz/AP

АҚШ президенти Жон Кеннедининг оила аъзолари Виргиния штати, Арлингтондаги дафн маросимида, 1963 йил ноябри. Чапдан ўнгга: онаси Роуз, укаси Роберт ва беваси Жаклин

Фото: AP

Сенатор Роберт Кеннеди Миссисипи штатидаги Жэксон аэропортида америкалик маршаллар машинасида, 1967 йил апрели 

Фото: Jack Thornell/AP

Лос-Анжелесдаги «Амбассадор» меҳмонхонаси йўлагида сенатор Роберт Кеннеди ўлдирилган жойдаги тергов ҳаракатлари, 1968 йилнинг 5 июни

Фото: Dick Strobel/AP

 

Top