Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркманистонда пул йўқлиги хорижий компанияларга зарба бўлиб тушмоқда
Фото: Reuters/Stringer
Туркманистонда қатор хорижий компаниялар иқтисодий босимнинг ўсиши ҳисобига савдоларни амалга ошириш ва маблағларни олишда қийинчиликларга дуч келмоқда, бу асосан Марказий Осиё давлати табиий газ экспортини кескин пасайтиргани билан боғлиқ, деб ёзмоқда Reuters.
Расмий статистика маълумотларидан ташқари, амалда ҳеч қандай иқтисодий маълумот барқарор ўсишни кўрсатмаяпти, ҳамда айрим чет эллик менежерларга кўра, валюта танқислиги давлат сектори ҳукмрон бўлган иқтисодиётга зарба бермоқда.
Дунёда энг йирик газ захираларига эга бўлган тўртинчи давлат - Туркманистон хорижий ва маҳаллий компаниялар билан шартнома тузишни давом эттирмоқда, бироқ баъзи лойиҳалар тўхтаб қолган ва Халқаро валюта жамғармаси мамлакат харажатларини камайтириш ёки миллий валюта - манатни девальвация қилиш кераклигини айтмоқда.
«Ҳукумат молиявий ресурслар тугамоқда, у якунига етказилган битимларга тўламаяпти, бунда янгиларига тўлаш имконияти ҳақида гапирмаса ҳам бўлади», - деди Туркманистонда операцияларни тўхтатган турк металлургия ва қурилиш компанияси Cakiroglu Grup бошқарув кенгаши аъзоси Ўғузхон Чакирўғли.
Ашхободнинг муаммолари 2016 йилда бошланган, ўшанда Туркманистон газининг асосий харидори Россия жаҳон энергетика бозоридаги ўзгаришлар ва нарх ҳақида баҳсларга сабаб харидни тўхтатган.
Хитойга экспорт Россияга етказиб бериш тўхтатилиши оқибатида етказилган зарарлар ўрнини қоплай олмади ва 2016-2017 йилларда Туркманистоннинг умумий экспорт даромадлари 8,0-8,5 миллиард долларни ташкил қилди. Бу мамлакат 2000 ва 2014 йиллар оралиғида олган сумманинг тахминан ярми.
Бунга жавобан, президент Гурбангули Бердимуҳамедов ҳукумати имтиёзли валютани устувор лойиҳалар учун ушлаб туриш учун уни тартибга солишни аста-секин кучайтира бошлади.
Қора бозорда манат курси жорий йил бошида бир доллар куч 13-14дан 17-18га тушиб кетди. Расмий алмашинув курси доллар учун 3,5 манатни ташкил этади.
Маҳаллий хусусий компаниялар, жумладан истеъмол товарларини импорт қилувчилар, сўраган долларларнинг кичик бир қисмини олмоқда, дея хабар берган туркман тадбиркорлари. Чакирўғли сўзларига кўра, ҳукумат хорижий пудратчиларга тўловларни амалга оширишда қийинчиликларга дуч келмоқда.