18:05 / 07.06.2018
11993

Буэнос-Айресда Нидерландия қироличасининг синглиси ўлик ҳолда топилди

Фото: HOLA

Буэнос-Айресда Нидерландия қироличаси Максиманинг синглиси Инес Соррегьета ўлик ҳолда топилди. Бу ҳақда La Nacion хабар бермоқда.

Голландия ҳукумати вакили у вафот этганини тасдиқлаган.

«Нидерландия қироличаси Максиманинг синглиси Инес Соррегьета чоршанба, 6 июнь куни кечқурун ҳаётдан кўз юмганини тасдиқлаймиз», - дейилади баёнотда.

Таъкидланишича, қироличанинг синглиси 32 ёшда бўлган. Уни ўз хонадонидан топишган. Ҳозирда унинг ўлимига нима сабаб бўлгани номаълум бўлиб турибди.

Top