Путин учинчи жаҳон уруши эҳтимоли ҳақидаги саволга жавоб берди
Россия президенти Владимир Путин «жонли мулоқот» вақтида учинчи жаҳон уруши эҳтимоли ҳақидаги саволга жавоб қайтарди. У бунда машҳур физик Альберт Эйнштейндан иқтибос келтирган.
«Учинчи жаҳон уруши бугунги цивилизациямизни тугатиши мумкин. Бу тушунча халқаро майдондаги ўта хавфли ва фавқулодда ҳаракатлардан сақланишимиз кераклигини англатади», деган Россия раҳбари.
У Иккинчи жаҳон урушидан кейин дунёда ҳудудий низолар давом этганини, лекин глобал даражадаги зиддиятлар бошқа кузатилмаганини қўшимча қилиб ўтган.
«Эйнштейннинг сўзларини эслашимиз мумкин. У шундай деганди: «Учинчи жаҳон урушида қандай қуроллар билан уришишади, билмайман. Аммо тўртинчисида тош ва таёқлар билан.
Ўйлаб кўрилса, уруш бўлмайди, чунки ҳамма йўқ бўлиб кетишдан қўрқади, бизнинг қуролимиз бу мувозанатни сақлайди», деган Россия президенти.
7 июнь куни Владимир Путин 16-марта реал вақт режимида россияликларнинг саволларига жавоб қайтармоқда. Аммо бу сафар «жонли мулоқот» формати ўзгарган: студияда томошабинлар йўқ, президент билан жойлардаги губернаторлар ва ҳукумат аъзолари видеоселектор форматида боғланишган.
Мавзуга оид
07:55
Зеленский Путиннинг «Орешник» билан «дуэл» ҳақидаги сўзларини танқид қилди
23:27 / 19.12.2024
Шавкат Мирзиёев россиялик генералнинг ўлими муносабати билан Путинга ҳамдардлик билдирди
21:49 / 19.12.2024
«Бу рақибга позицияларида мустаҳкам ўрнашишга имкон бериш демак». Путин — Украина билан сулҳ эҳтимоли ҳақида
21:07 / 19.12.2024