08:02 / 08.06.2018
5398

Туркия коинотга фазогир юбормоқчи

Фото: ТАСС

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған давлати ўз коинот тадқиқотларини фазога турк фазогирини юборишгача ривожлантириши истагидалигини маълум қилди.

“Ҳозир коинот тадқиқотлари билан боғлиқ, авваламбор, коинотга сунъий йўлдошлар юбориш бўйича ишларни бошладик. Бу давр бошлангани сабабли, энди эҳтимол айнан сиз, ёшларимиз билан коинотга фазогир юборадиган нуқтагача борамиз”, деб айтган Эрдўған ёшлар ташкилотлари фаоллари билан Анқарадаги учрашувида.  

Туркиянинг Göktürk-1 разведка сунъий йўлдоши 2016 йил декабрда Куру космодромидан муваффақиятли учирилган. 261,5 млн доллар турувчи бу қурилма Италияда ишлаб чиқилган, уни монтаж қилиш ва синовдан ўтказиш Туркияда ўтказилган. Қурилманинг хизмат қилиш муддати 7 йилни ташкил қилади ва у бир метргача аниқликда суратларни юбориши мумкин. 

Top