Спорт | 23:50 / 08.06.2018
10487
1 дақиқада ўқилади

Ўртоқлик ўйинлари. Хорватия ва Эрон ғалаба қозонишди

Фото: Getty Images

Дунё терма жамоалари ўртоқлик ўйинларини ўтказишмоқда.

Хорватия терма жамоаси ўз майдонида Сенегални қабул қилиб, иродали ғалабага эришди. 

Эрон терма жамоаси Россияда Литва билан беллашиб, сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига ғалаба қозонди.

Эслатиб ўтамиз, Хорватия, Сенегал ва Эрон бўлажак жаҳон чемпионати иштирокчиларидир.

Ўртоқлик ўйинлари
8 июнь

Хорватия - Сенегал - 2:1
Голлар: 
Перишич (63), Крамарич (78) - Сарр (48)

Эрон - Литва  - 1:0
Гол:
 Ансорифард (88)

Тайёрлаган:  Сардор Юсупов

Мавзуга оид