Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Исириқни гиёҳванд модда сифатида сотишга уринган шахс ушланди
Фото: Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати
Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқ, ҳар бир шахс меҳнат қилиш, эркин иш танлаш, ҳаққоний меҳнат шартлари асосида ишлаш ва қонунда белгиланган тартибда ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эгадир.
Беш қўл баробар эмас деганларидек, қўштирноқ ичидаги “тирикчилик қилиб юрганлар” тоифасига мансуб айрим кимсалар бу йўлда фирибгарликка ҳам қўл урмоқда.
Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабарига кўра, ана шундай фирибгарлик жинояти яқинда Хоразм вилояти божхоначилари томонидан фош этилди. Урганч шаҳрида яшовчи фуқаро Б.Я ўзганинг мулкини алдаб, қўлга киритиш мақсадида, фуқаро О.Р.га била туриб, гиёҳвандлик воситалари ниқоби остида бир дона гугурт қутида “исириқ” ўсимлиги парчаларини фирибгарлик йўли билан 700 000 сўмга сотаётган пайтида ушланди.
Хоразм вилояти ИИБ экспертизаси хулосасига кўра, фуқаро Б.Я.дан ашёвий далил сифатида олинган бир дона гугурт қутига солинган жами оғирлиги 2,73 грамм бўлган сарғимтир рангли ўсимлик майдалари гиёҳванд воситалар туркумига кирмаслиги кўрсатилган.
Натижада фирибгарлик ортидан мўмай даромад орттирмоқчи бўлган ушбу шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168–моддаси 1–қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
Мавзуга оид
19:00 / 17.02.2026
Хоразмда янги таълим маркази: Осиё халқаро университети талабаларга қандай имкониятлар тақдим этади?
11:40 / 11.02.2026
Учта ҳудудда божхона бошлиқлари пенсияга чиқарилди
19:37 / 07.02.2026
Фарғонада ноҳақ айбланиб қамалган божхона инспектори 15 йилдан сўнг оқланди
09:42 / 29.01.2026