Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Месси Неймарнинг "Реал"га эҳтимолий трансфери ҳақида гапирди
Фото: Zimbio
"Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси "ПСЖ" форварди Неймарнинг каталонияликлар сафига қайтишини истамоқда.
"Шахсан мен Неймарнинг "Барселона"га қайтишини истар эдим. У ноёб футболчи. Бироқ ҳақиқат шундаки, бунинг эҳтимоли жуда кам. У яна бизлар учун ўйнаса яхши бўлар эди. Мен уни "Барселона"да кўришни истардим. Агар у "Реал"га ўтса, ростини айтсам, менга бу ёқмас эди", – деди Месси.
Аввалроқ, бразилиялик ҳужумчи ёзги трансферлар вақтида "ПСЖ"ни тарк этиши мумкинлиги, унга "Реал Мадрид" асосий даъвогар экани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бироқ футболчининг ўзи бу маълумотни рад этиб чиқди.