Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ипак Йўли» банки MasterCard International’га аъзо бўлиш жараёнини бошлаб юборди
«Ипак Йўли» АИТБ MasterCard International’га принципиал аъзо бўлиш жараёнини бошлаб юборди. Ушбу дастур доирасида банк зарур келишувни имзолаб, ҳозирда рўйхатга олиш учун тегишли ҳужжатларни йиғмоқда.
Mastercard International’га аъзо бўлиш «Ипак Йўли» банки мижозлари ва ҳамкорлари учун бир неча қулайликлар яратади, хусусан:
- Мижозлар ягона хисоб-рақамига эга бўлган 3 та карта – Visa, UnionPay ва MasterCard’дан фойдаланишлари мумкин;
- Барча валюта банкоматлари Visa ва MasterCard карталарига хизмат кўрсатишади;
- Банк-ҳамкорлар «Ипак Йўли» банкининг MasterCard тизими бўйича процессинг хизматларидан фойдаланишлари мумкин.
2006 йилда «Ипак Йўли» банки ассоциалашган аъзо сифатида Visa International тизими таркибига кирган эди. 2008 йилда эса Visa International ва China UnionPay машҳур тўлов тизимларининг принципиал аъзоси бўлди.
MasterCard Worldwide ва MasterCard Incorporated – халқаро тўлов тизими бўлиб, унга дунёнинг 210 давлатларидаги 22 000 дан ортиқ молиявий ташкилотлар киради. MasterCard берилган карталар сони ва тўлов қабул шахобчалари ҳисобига кўра дунёдаги иккинчи ўринда турувчи тўлов тизими ҳисобланади.
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
15:50 / 27.10.2022
"Харидлар учун совринлар": 5 АҚШ доллари эвазига Apple iPhone 14 Pro ютиб олиш имконияти
13:00 / 29.09.2022
DEG ва Triodos Investment Management “Ипак Йўли” Банки устав капиталидаги улушини оширди
12:00 / 25.06.2021
Ipak Yo‘li Mobile'да Visa Direct орқали комиссиясиз тўловларни амалга ошириш мумкин
16:00 / 26.02.2021