Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ортиқхўжаев: «Бизнесдан четлашдим»
Фото: KUN.UZ
Халқаро пресс-клубда Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи Жаҳонгир Ортиқхўжаев иштирокида «Тошкент: ақлли, обод ва севимли шаҳар учун умумий ҳаракатлар режаси» мавзусида навбатдаги сессия бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар берди.
Унда Ж.Ортиқхўжаевга йирик тадбиркор экани ҳамда ҳоким лавозимини эгаллагач, бизнесдан четлашгани ёки ҳамон у билан шуғулланаётгани ҳақида савол берилган.
«Албатта, ўз бизнесимдан четлашдим. Аммо, ҳокимликда бизнес юритиш ниятим бор, яъни фақат пул ишлатувчи эмас, балки ҳокимликни пул топувчи органга айлантириш. Келадиган даромадларни эса халқимизга ишлатиш ниятимиз бор», - деди у.
Шунингдек, Ортиқхўжаевдан унинг компаниялари Тошкент шаҳридаги қурилишлар бўйича ўтказилувчи тендерларга энди қандай имтиёзларга эга бўлиши ҳақида сўрашган.
«Олдин ҳам бундай ишлар билан шуғулланмаганмиз. Агар маҳсулот сифатли, рақобатбардош бўлса, албатта, олишлари мумкин. Аммо, агарда сифатсиз, бошқа қандайдир нуқсонлари бўлса, халқнинг ўзининг эътиборига. Рақобатдан келиб чиққан ҳолда, халқимизнинг ўзининг ихтиёри бўлади. Мен бундай нарсаларга қаршиман», - дея айтиб ўтди Ортиқхўжаев.
Мавзуга оид
10:33 / 18.02.2026
Тошкентда инсон аъзолари ноқонуний трансплантациясига алоқадор шахслар қўлга олинди
13:21 / 17.02.2026
Тошкентда Умра зиёрати билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати фош этилди
12:07 / 17.02.2026
Тошкентда йўл қопламалари текширилди: таъмирланадиган ҳудудлар рўйхати тузилди
12:43 / 14.02.2026