Россия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Юрий Газинский 2018 йилги жаҳон чемпионатининг илк голини киритди. Футболчи 12-дақиқада Саудия Арабистони дарвозасини ишғол этди.
Бундан ташқари, ўйиннинг 23-дақиқасида Алан Дзагоев сонидан олган жароҳат сабабли ўйинни муддатдан олдин тарк этди. Унинг ўрнига "Вильярреал" ярим ҳимоячиси Денис Черишев майдонга тушди.