Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ким Чен Ин яна бир давлат етакчиси билан учрашиши мумкин
Фото: AFP / SAUL LOEB
Япония ТИВ раҳбари Сингапурдаги АСЕАН давлатлари ТИВ раҳбарлари конференцияси доирасида КХДР ташқи ишлар вазири Ли Ён Хо билан учрашув ўтказиши мумкин. Бу ҳақда «Йомури» газетаси манбаларга асосан хабар бермоқда.
Нашр маълумотларига кўра, вазирлар учрашув давомида Япония бош вазири Синдзо Абэ ва Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин ўртасидаги эҳтимолий саммитни муҳокама қилади.
Аввалроқ, ОАВ Япония ва Шимолий Корея вакиллари бир неча ойдан бери икки давлат етакчиси учрашувини ташкиллаштириш масаласини махфий тарзда муҳокама қилаётгани ҳақида хабар берганди.
Таъкидланишича, кун тартибида КХДР махсус хизматлари томонидан ўғирлаб кетилган ва мамлакатда куч билан ушлаб турилган япон фуқаролари муаммоси энг муҳим масала саналади.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Хитой, Япония ва Жанубий Корея КХДР бўйича ягона позицияга эга экани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
07:32 / 28.02.2026
Қуёш чақнашлари зилзилани қўзғатиши мумкинми? Япон олимларининг янги гипотезаси
16:31 / 25.02.2026
Ким Чен Ин 13 ёшли қизини КХДР ядровий кучлари куратори этиб тайинлади
22:40 / 22.02.2026
Онасиз маймунча IKEA компаниясига миллионлаб доллар фойда келтирди
15:28 / 22.02.2026