Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Иван Дуке Колумбия президентлиги учун сайловларда ғалаба қозонди
Фото: FERNANDO VERGARA /AP
«Демократик марказ» ҳукмрон партиясидан номзод Иван Дуке Колумбия президентлиги учун сайловларнинг иккинчи турида ғалаба қозонди. Бундан ушбу мамлакат Миллий сайлов кенгаши маълумотлари дарак беряпти, ҳозирча бюллетенларнинг 93,25 фоизи ҳисоблаб чиқилди.
Унинг рақиби, «Президент Петро» коалициясидан номзод Густаво Петро 41,54 фоиз овоз тўплади.
Биринчи тур вақтида 99,84 фоиз участкалардан олинган бюллетенларнинг қайта ишланиши шуни кўрсатдики, Дуке учун сайловчиларнинг 39,14 фоизи, Петро учун эса - 25,09 фоизи овоз берган. «Колумбия» коалициясидан номзоди илгари сурилган Серхио Фахардо (23,74%) учинчи ўринда эди.
Петро Дукенинг сайловлар иккинчи туридаги ғалабасини тан олди. У якшанба куни Twitter’даги саҳифасида тегишли хабарни қолдирган. "Ҳозирча биз ҳукумат бўлмаймиз", - дея ёзди у. Шу билан бирга, Петронинг таъкидлашича, ўзининг натижасини мағлубият, деб ҳисобламайди. "Колумбиянинг саккиз миллион аҳолиси. Бу мағлубият эмас", - дея ёзди у.
Мавзуга оид
10:55 / 04.02.2026
Колумбия президенти Петро Оқ уйда Трамп билан учрашди
20:46 / 08.01.2026
Трамп аввалроқ «касал» деб атаган Колумбия президенти билан суҳбатлашди
23:13 / 05.01.2026
Мен айбсизман ва ҳамон мамлакатим президентиман – Мадуро Ню-Йоркда илк суд мажлисида иштирок этди
19:32 / 05.01.2026