Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Исроил оловли варраклар ва шарлар туфайли Ғазо секторига ҳужум қилди
Фото: AFP 2018 / Jack Guez
Исроил авиацияси фаластинликларнинг Ғазо секторидаги учта объектига зарба берди. Бу оловли варраклар ва шарлар сабаб юз бергани айтиляпти, фаластинликлар уларни чегаранинг қарама-қарши томонида ёнғин чиқариш мақсадида учиришмоқда. Бу ҳақда Исроил армияси матбуот хизмати хабар берди.
«Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари самолётлари Ғазо сектори жанубий қисмида ҲАМАС базаси ҳудудидаги учта ҳарбий объектга ҳужум қилди», - дейилади Исроил армияси матбуот хабарномасида.
Таъкидланишича, ҳужум Фаластин томонидан ёқиб юборилган варраклар ва шарларнинг учирилишига жавобан амалга оширилди.
Ҳозирги вақтга келиб қурбонлар ва вайроналар ҳақида маълумот ҳозирча йўқ.
Мавзуга оид
09:15
Financial Times: Трампнинг Тинчлик кенгаши Ғазо сектори учун стейблкоин яратиш ғоясини ўрганмоқда
11:42 / 23.02.2026
Араб давлатлари АҚШ элчисининг Исроил чегаралари ҳақидаги сўзларини танқид қилди
19:13 / 16.02.2026
Исроил Фаластин ерларининг «де-факто аннексияси»ни тезлаштирди
19:09 / 16.02.2026