21:30 / 21.06.2018
12437

АҚШда имо-ишоралар тилини билган горилла ҳаётдан кўз юмди

Американча имо-ишоралар тилини билган Коко лақабли горилла Калифорнияда 46 ёшда ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда Gorilla Foundation ташкилоти сайтида маълум қилинди. 

Таъкидланишича, горилла уйқуда ҳаётдан кетган. 

Фото :  Facebook / The Gorilla Foundation / Ron Cohn

“Коко барча гориллалар элчиси ва турлар ўртасида мулоқот рамзи сифатида миллионлаб кишиларнинг ҳаётига таъсир қилган. Уни жуда севишарди ва усиз қайғуришади”, деб айтилган баёнотда.

Ташкилот маълумотларига кўра, Коко 1971 йил 4 июлда Сан-Франциско ҳайвонат боғида дунёга келган. 1972 йилда америкалик зоопсихолог Франсин Пэттерсон уни имо-ишоралар тилига ўргата бошлаган. 

Фото :  Facebook / The Gorilla Foundation / Ron Cohn

Маълум қилинишича, Коко бир нечта ҳужжатли фильмларда суратга олинган ва икки  марта National Geographic журнали муқовасида тасвирланган. Коконинг журнал учун биринчи суратини (1978 йил октбярь) унинг ўзи кўзгуда аксини суратга олиш орқали бажарган. Иккинчи суратда (1985 йил январь) эса у мушукни қучоқлаб турган тарзда тасвирланган.   

Мавзуга оид
Top