Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Энди вертолётда Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилиш мумкин
Фото: uzairways.com
Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпаниясининг «Махсус авиация ишлари» авиакомпанияси туроператорлар, агентликлар ва барча хоҳловчиларга Ўзбекистоннинг гўзал гўшаларига вертолётда сайр қилиш хизматидан фойдаланишни таклиф қилди.
«Ўз касбининг устаси бўлган вертолёт учувчилари нафақат сизнинг хавфсизлигингизни таъминлайди, балки сизни манзилингизга тез ва қулай элтиб қўйишади», - дейилади хабарда.
Ми-8МТВ-1 – ишончли вертолёт, бир парракли схема бўйича бажарилган, иккита газтурбинали двигательга ва уч таянчли шассига эга. Саёҳат учун 16 ўриндиқли ВИП-класс ва 22 ўриндиққа эга бўлган эконом класс Ми-8 вертолётларидан фойдаланилади. Вертолётда сайр қилишнинг ўзига хос жиҳати шундаки, у етиб бориш қийин бўлган жойларга ҳам қўниб ва учиб кета олади, дейилган хабарда.
Хусусан, Тошкент вилоятининг сўлим гўшалари бўлган Пскем водийси, Майдонтол, Ихначсой, Испайсой ва қайноқ сув отилиб чиқадиган булоқлари билан машҳур Ангрен ясси тоғлари, Каптаркумуш дараси, Пўлатхон ясси тоғлари, Чимён чўққисига вертолётда сайр қилиш таклиф этилмоқда. Йилнинг иссиқ кунларида Тошкентдан бу ерга бир кунлик вертолёт орқали табиат қўйнига сайрлар ташкил қилиш мумкин.
Таъкидланишича, хизматлар жисмоний шахсларга ҳам, юридик шахсларга ҳам кўрсатилади.
Мавзуга оид
18:16 / 12.09.2025
Афғонистон Ўзбекистондан ҳарбий вертолётларни қайтаришни яна бир бор сўради
15:51 / 09.09.2025
Россия вертолёти Эстония ҳаво ҳудудини бузди
14:49 / 05.08.2025
Олмаотада қулаган вертолёт экипажини қидириш 12 кундан буён давом этмоқда
21:25 / 10.07.2025