Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Молиявий аҳвол тўғрисидаги статистика ҳисоботига қўшимчалар киритилди
Фото: iStock
Давстатқўмнинг қарори (23.06.2018 йилда 2956-3-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан унинг янги таҳрирдаги шакли тасдиқланди, деб хабар бермоқда Norma.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йилги давлат статистика ҳисоботи шакллари Давстатқўмнинг 19.12.2017 йилдаги 2956-сон қарори билан тасдиқланган.
Тижорат ташкилотлари (кичик корхона ва микрофирмалар, фермер хўжаликлари, банклар, суғурта ташкилотларидан ташқари), уларнинг алоҳида бўлинмалари (Давстатқўм томонидан белгиланган рўйхат бўйича) тақдим этадиган 1-молия (ойлик) шаклига қўшимчалар киритилди. Шакл 4 бўлимдан иборат: молиявий натижалар, дебиторлик ва кредиторлик қарзлари, Ўзбекистон ва хорижий мамлакатлар хўжалик юритувчи субъектлари ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар ҳолати, ишлаб чиқариш захиралари ва тугалланмаган ишлаб чиқариш.
Биринчидан, ҳисобот даврийлиги ўзгарди. Илгари ҳисобот ҳар чоракда берилган бўлса, энди уни ҳар ойда тақдим этиш керак. Тақдим этиш муддати аввалгидек қолди – ҳисобот давридан кейинги ойнинг 18-санасидан кечиктирмай.
Иккинчидан, ҳисоботда акс эттириладиган дебиторлик ва кредиторлик қарзларининг рўйхати кенгайтирилди. Бошқалар қатори, энди ташкилотлар хорижий давлатлар судларида ва халқаро арбитражларда низолашилаётган, шунингдек энергия ресурслари учун мавжуд қарзларни кўрсатишлари керак.
Учинчидан, ишлаб чиқариш захиралари ва тугалланмаган ишлаб чиқариш тўғрисидаги бўлимни тўлдириш даврийлигига аниқлик киритилди: биринчи январь, апрель, июль, октябрга (яъни ҳар чоракда) тўлдирилади.
Ҳужжат 25.06.2018 йилдан кучга кирди.
Мавзуга оид
12:31 / 11.12.2025
Барча дорихоналар “Электрон рецепт” орқали ишлашга ўтади
22:16 / 07.12.2025
Ўзбекистонликлар соғлиқни сақлашга 10 ойда 16,5 трлн сўм сарфлади
08:29 / 01.12.2025
SIPRI ҳисоботи: Украинадаги уруш фонида қурол савдоси тарихий максимумга чиқди
13:11 / 18.11.2025