Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 09:56 / 04.07.2018
12812
1 дақиқада ўқилади
Оқ уйдагилар АҚШ Қримни Россияга тегишли деб тан олмаслигини эслатиб қўйишди
Фото: REUTERS
Оқ уй Қримни Россияга тегишли деб тан олмайди, деб ёзмоқда life.ru. Оқ уй матбуот котибининг ўринбосари Хоган Гидли Вашингтон яриморолнинг кимга тегишли эканлиги борасида қандай фикрдалигини маълум қилди.
— Биз Россиянинг Қримни аннексия қилишга уринишини мутлақо тан олмаймиз, — деди Гидли журналистларга.
Аввалроқ АҚШ Қримнинг Россияга қўшиб олинишини тан олиши мумкинми, деган саволга Дональд Трамп: "Кўрамиз", деб жавоб қилганди.