Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарёда икки Нексия тўқнашиши оқибатида 7 киши ҳалок бўлди
Фото: Ички ишлар вазирлиги
5 июль куни Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида мудҳиш йўл-транспорт воситаси содир бўлиши оқибатида 7 киши ҳалок бўлиб, 3 киши жароҳатланди. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
«Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида яшовчи 58-сонли ўрта мактаб ўқитувчиси М.Қ. бошқарувидаги Nexia русумли автомашинасини «Дарбанд—Бойсун—Шўрчи—Элбаён» йўлининг 55-километрида ҳайдаб кетаётиб, қарама-қарши томондан ҳаракатланиб келаётган «Оқкамар» маҳалласида яшовчи Й.А. бошқарувидаги Nexia русумли автомашина билан тўқнашув содир этган.
Авария оқибатида иккала Nexia автомашинасининг ҳайдовчилари ва 1 нафар йўловчи Ш.Х. жароҳат олиб касалхонага ётқизилган. Шунингдек, автомашиналарда бўлган 7 нафар йўловчи ҳам жароҳат олиб воқеа жойида вафот этган», дейилган хабарда.