Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Помпео: КХДР Вьетнам йўлини такрорлаши мумкин
Фото: Pablo Martinez Monsivai/AP
АҚШ давлат котиби Майк Помпео агар Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин «имкониятдан фойдалана олса», КХДР Вьетнам йўлини такрорлаши мумкинлигини билдирди. Бу ҳақда Reuters хабар қилмоқда.
Помпео 1985 йилда Қўшма Штатлар ва Вьетнам ўртасидаги америкалик солдатлар жасадларини қайтариш бўйича музокаралар икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар яхшиланишига олиб келганини қўшиб қўйди. Давлат котиби ҳозирда АҚШ ва КХДР ўртасида худди шундай музокаралар олиб борилаётганини қайд этди.
1957 йилдан 1975 йилга қадар Вьетнамда ХХ асрнинг энг йирик низоларидан бири юз берган. 1965 йил мартида АҚШ армияси минтақадаги энг йирик операцияни бошлаган.
Аввалроқ Помпео КХДРнинг АҚШ бу мамлакат билан «гангстерларча кайфиятда» музокара ўтказаётгани ҳақидаги айбловини рад этганди.
Мавзуга оид
21:21 / 26.12.2025
Сеул ва Вашингтонга жавоб: Кимнинг «орзу рўйхати»даги яна бир қурол деярли тайёр
20:02 / 05.11.2025
Шимолий Корея Россияга яна беш минг аскар юборди
10:18 / 22.10.2025
Шимолий Корея шарқ томон бир нечта баллистик ракеталарни учирди
15:45 / 22.09.2025