Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мобиль иловалар орқали валюта айирбошлаш имконияти яратилмоқда
Фото: Pixabay
«Тижорат банкларида жисмоний шахслар билан валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисида»ги низом Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда вазирликнинг «Ҳуқуқий ахборот» канали маълум қилмоқда.
Низом билан резидент жисмоний шахсларга тижорат банкининг махсус дастуридан фойдаланган ҳолда чет эл валютасини сотиб олиш, сотиш ва қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа операцияларни амалга ошириш имконияти берилмоқда.
Бунда резидент жисмоний шахслар махсус дастурни компьютер қурилмасига (шу жумладан, планшет, мобиль телефон ва бошқа қурилмалар) юклаб олади ҳамда ундан фойдаланади.
Тижорат банкининг махсус дастурдан фойдаланган ҳолда валюта айирбошлаш операцияларини амалга оширишлари учун жисмоний шахс номига банк картаси ва халқаро тўлов картаси очилган бўлиши лозим.
Мавзуга оид
22:15 / 04.12.2025
BRICS ягона валютасини жорий этишга шошилишдан маъно йўқ – Путин
20:31 / 22.11.2025
Эрон валютаси деноминация қилинди, ундан тўртта нол олиб ташланади
20:08 / 22.11.2025
Кейинги 3 йилда доллар курси қандай бўлади? S&P прогнози
13:30 / 18.11.2025