20:11 / 09.07.2018
13813

Таиланддаги ғордан яна 4 бола чиқариб олинди

Фото: Zuma/ТАСС

9 июлда Таиландда 2 ҳафтача аввал ғорда қолиб кетган 12 нафар ёш футболчидан яна 4 нафари ташқарига чиқарилди. Бу ҳақда The Guardian нашри маълум қилди.

Маълум қилинишича, ғордан олиб чиқилган болалар шифохонага жўнатилганлар.

CNN телеканали маълумотларига кўра, бугунга қолган болалар ва уларнинг мураббийини қутқариш ишлари тўхтатилган.

8 июлда ғордан 4 бола олиб чиқилганди.

Ғордаги барча сувни тортиб олишнинг иложи бўлмаган, шу сабабли болалар ғордан чиқишгача бўлган 5 кмлик йўлнинг бир кмчасини сув остида сузиб, қолганини юриб ўтмоқдалар. Улар сув остида сузиш учун мўлжалланган кийим-бош билан таъминланганлар. Болаларга тажрибали ғаввослар ҳамроҳлик қилмоқда.

11 ёшдан 16 ёшгача бўлган 12 нафар бола ва уларнинг мураббийи 23 июнда ғор ичига сайр қилгани кириб кетиб, кучли ёмғирлар оқибатида ғордан чиқиш йўллари сув остида қолгани сабабли у ерда қолиб кетишган. Уларни 10 кундан кейингина топишга муваффақ бўлинган. 

Top