Жаҳон | 19:56 / 11.07.2018
10361
1 дақиқада ўқилади

Деҳлида мактаб маъмурияти ўқувчи қизларни қамаб қўйди

Фото: BBC

Ҳиндистон пойтахти полициясига 16 нафар мактаб ўқувчиси 5 соат давомида ертўлада сақлангани ҳақида ариза келиб тушган. 

Қизлар мактаб тўловини амалга оширмаганликлари сабабли ушлаб турилган. Улар 4-6 ёш атрофида бўлишган. Мактаб расмийлари маҳаллий ОАВга берган интервьюларида ўқувчиларнинг фаоллар залида сақлангани ҳақида ахборот беришди. Ота-оналар фарзандларини мактабдан олиш учун борганларида уларни тутқунликда сақланаётганини билиб қолишган. Ота-оналарнинг полицияга берган шикоятномасида баён қилинишича, болалар кундузги 7:30 дан 12:30 гача иссиқ ертўлада оч-наҳор сақланган. 

“Суриштирув тугаганидан сўнггина айбдорларнинг номини эълон қилишимиз мумкин”, дея хабар берди полиция BBCга. 

Баъзи ота-оналар ўқиш харажатларини тўлаганлигини айтишмоқда. “Исбот кўрсатсам ҳам, мактаб директори қилган ишидан пушаймон бўлиб, узр сўрамади”, деди ота-оналардан бири маҳаллий янгиликлар сайти NDTVга берган интервьюсида. 

Бола ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи Деҳли Комиссияси махсус суриштирув ташкил қилди.

Мавзуга оид