20:18 / 11.07.2018
14914

Sony ҳошиясиз катта экранли биринчи смартфонини чиқарди

Sony Mobile Communications компанияси ўрта даражадаги Xperia XA2 Plus смартфонини намойиш этди. Бу компаниянинг илк ҳошиясиз катта экранли смартфони бўлиб, илгари чиқарилган XA2 Ultra смартфони 16:9 стандартдаги томонлар мутаносиблигига эга эди.

Фото: sonymobile.com

Ишлаб чиқарувчининг таъкидлашича, бу рақамли MP3-файллари овози сифатини автоматик тарзда яхшилаб берадиган Hi-Res Audio ва DSEE HX технологияси имкониятларига эга бўлган ўртача нархдаги Xperia смартфонидир.

Sony Xperia XA2 Plus 6 дюймли Full HD+ дисплейи ва 18:9 томонлар мутаносиблигига эга дисплей, Exmor RS сенсорига эга 23 мегапикселли камера,  120 даражали объективга эга 8 мегапикселли олд камера билан жиҳозланган.

Фото: sonymobile.com

Смартфоннинг аппарат асоси Qualcomm Snapdragon 630 процессори бўлиб, тезкор хотираси 4 ёки 6 ГБ, ўрнатилган хотираси 32 ёки 64 64 ГБ. Смартфонга 400 ГБ ҳажмгача microSD картасини ўрнатиш мумкин. Аккумулятори 3580 мАс ва Quick Charge 3.0 тезкор қувватланиш тизимига эга. Бармоқ излари сканери орқа панелда жойлашган.

Фото: sonymobile.com

Смартфон ўлчами 157 x 75 x 9,6 мм, оғирлиги 205 грамм. Унга иккита SIM-карта тушади, LTE, Wi-Fi, Bluetooth 5.0, NFC, FM-радио, GPS + ГЛОНАСС, USB Type-C порти билан жиҳозланган. Смартфон  Android 8.0 Oreo операцион тизимида ишлайди.

Xperia XA2 Plus смартфони кулранг, кумушранг, қора, тилларанг ва яшил рангда сотувга чиқади.

 

Top