Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин жавоб санкцияларининг амал қилиш муддатини узайтирди
Фото: ТАСС
Владимир Путин Россияга қарши санкциялар қабул қилган давлатларга нисбатан маҳсулот эмбаргоси амал қилиш муддатини узайтирди. Бу борадаги тегишли фармон ҳуқуқий ахборот расмий порталида эълон қилинди, деб ёзади РИА Новости.
Чекловлар 2019 йил охирига қадар амал қилади. Ҳукуматга фармонни амалга ошириш учун зарур бўлган барча чораларни кўриш топширилди. Ҳужжат 12 июлдан кучга кирди.
Экспертларнинг фикрича, бу қадам нархлар ва инфляцияга таъсир қилмайди.
2014 йил августда Путин Россияга қарши санкциялар киритган АҚШ, ЕИ давлатлари, Канада, Австралия ва Норвегиядан бир неча турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, хомашё ва озиқ-овқат маҳсулотларини мамлакатга импорт қилишни тақиқловчи фармонга имзо чекканди.
Тақиқ рўйхатига гўшт, колбаса, балиқ ва денгиз маҳсулотлари, мева-сабзавотлар, сут маҳсулотлари киритилганди. Ғарб санкциялари сақланиб қолишига жавобан Россия ҳам жавоб чоралари давомийлигини 2018 йил охиригача узайтирган.
Мавзуга оид
13:29
Эронда қурбонлар сони ўсмоқда: ЕИ ва Британия санкцияларни кучайтиришга тайёрланяпти
22:33 / 09.01.2026
Трамп Путинга сабр-тоқати тугаётгани ҳақида сигналлар юбормоқда – ОАВ
08:47 / 08.01.2026
Грэм: Трамп Россия бўйича санкциялар тўғрисидаги қонун лойиҳасига “яшил чироқ” ёқди
09:26 / 05.01.2026