Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Еврокомиссия раҳбари НАТО саммитини ногиронлар аравачасида тарк этди
Фото: REUTERS
Еврокомиссия раҳбари Жан-Клод Юнкер НАТОнинг Брюсселдаги саммитини ногиронлар аравачасида тарк этишига тўғри келди.
Аввалроқ интернетда Юнкер саммит вақтида оёқларида зўрға туриб, Украина президенти Пётр Порошенкога йиқилиб тушишига бир бахя қолгани муҳрланган видео пайдо бўлган. Кўпчилик сиёсатчини маст деб ўйлаган.
Бироқ Еврокомиссия расмий вакили Маргаритис Схинас Юнкерда оғриқ синдроми хуружи – ишиалгия юз берган. Унинг айтишича, Юнкер дорилар қабул қилмоқда ва ҳозирда ўзини яхши ҳис қилмоқда ҳамда ишлашга тайёр.
Таъкидланишича, Юнкер НАТО вақтида чайқалиб ва қоқилиб юрган. Шу сабабли унга бошқа иштирокчилар ёрдами керак бўлган.
Нидерландия бош вазири Марк Рюттенинг маълум қилишича, Юнкернинг соғлиғи билан жиддий муаммо йўқ, бироқ уни бели безовта қилади.
Мавзуга оид
14:42 / 08.11.2025
Еврокомиссия Россия активларини доимий музлатиб қўйишни таклиф қилди
15:12 / 07.11.2025
Еврокомиссия Россия фуқаролари учун виза қоидаларини янада қатъийлаштирмоқда
11:21 / 25.10.2025
Еврокомиссия TikTok, Facebook ва Instagram’да қонунбузарликларни аниқлади
13:51 / 18.10.2025