Спорт | 22:10 / 16.07.2018
31380
2 дақиқада ўқилади

Фото: Роналду «Ювентус» футболчиси сифатида таништирилди

Португалиялик футболчи Криштиану Роналду «Ювентус» томонидан расман таништирилди.

У ўзининг янги жамоаси ҳақидаги фикрларини билдириб ўтган.

– Мен жисмонан яхши ҳолатдаман, руҳиятим ҳам аъло даражада. Бу ерда бўлиш мен учун фахрлидир.

Биламан, кўпчилик футболчилар 33 ёшда футболчилик фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлай бошлашади, аммо мен бошқалар каби эмасман. Мен бошқачаман.

Ҳозир мен учун ҳам, клуб учун ҳам шавқли дамлар.

– «Ювентус» билан шартномангиз муддати якунланган вақтда 37 ёшда бўласиз. Кейин «Спортинг»га қайтишни истармидингиз?

– «Спортинг» ҳамиша менинг қалбимда. Албатта мен «Ювентус» билан ютуқларга эришишни истайман. Мен бу ерга таътил ўтказиш учун келмадим.

«Ювентус» билан тарих яратишни, барчани яна бир бор ҳайратда қолдиришни истайман.

Ишонаманки, барчаси яхши бўлади, деган Роналду.

Фото: «Ювентус»
Фото: «Ювентус»

 

Португалиялик юлдуз янги клубида 7-рақам остида ҳаракат қилади. У жамоа билан 4 йиллик шартнома имзолаган, шартномага кўра унга йилига 30 миллион евро миқдорида (солиқлар чиқариб ташланганда) маош тўланади.

Мавзуга оид