Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистонда йирик теракт. 20 киши ҳалок бўлди, қурбонлар орасида «Толибон» қўмондони ҳам бор
17 июлда Афғонистон шимолида ИШИД худкушининг ҳужуми оқибатида 20 киши, жумладан “Толибон” қўмондони ҳалок бўлди. Бу ҳақда Сари-Пул вилояти полицияси бошлиғи Абдулқаюм Бакизой маълум қилди.
Унинг айтишича, ҳужум маҳаллий оқсоқоллар “Толибон”нинг шу ҳудуддаги амалдорлари билан учрашганда содир этилган.
Вилоят кенгаши бошлиғи Мухаммад Нур Раҳмоннинг маълум қилишича, портлаш масжидда дафн маросими ўтаётган вақтда содир бўлган.
Таъкидланишича, воқеа юз берган ҳудуд чеккароқда бўлгани сабабли турли манбалардан олинаётган маълумотлар бўйича бир тўхтамга келишнинг имкони йўқ.
Охирги кунларда Афғонистон шимолида ИШИД ва “Толибон” ўртасида қақшатқич жанглар кетмоқда.
Мавзуга оид
23:16 / 06.01.2026
Ўзбек тилининг Афғонистонда қўлланишига чеклов жорий этилмади – ТИВ
08:55 / 30.12.2025
Ўзбекистон Афғонистонга 390 тонна гуманитар ёрдам етказди
21:38 / 27.12.2025
Афғонистон Тожикистон билан чегарадаги воқеалар бўйича текширув бошлади
13:38 / 26.12.2025