Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Тошкент-Урганч-Тошкент» йўналишида қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилди
“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти матбуот хизмати хабар беришича, акциядорлик жамияти томонидан йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида “Тошкент-Урганч-Тошкент” йўналишида қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилган. Қўшимча қўйилган №256/255-сонли поезд жорий йилнинг 17, 19, 21, 23, 25 июль кунлари Тошкент-Жанубий вокзалидан Урганч томон соат 14:30 да ҳаракатланади. 19, 21, 23, 25, 27 июль кунлари эса Урганч вокзалидан пойтахтга соат 10:00 да қайтади.
"Қўшимча маълумотларни жойлардаги худудий темир йўл маълумотхоналаридан билиб олишингиз мумкин", дейилади хабарда.
Мавзуга оид
21:53 / 29.01.2026
Тошкентда чет элликка нос чектирмоқчи бўлган йигит жазоланди
18:57 / 25.01.2026
Урганч–Хива йўналишида пулли автомобил йўли қурилади
20:30 / 24.01.2026
Табиий вентиляцияни яхшилаш орқали Тошкентда чанг миқдорини камайтириш ва ёзда ҳароратни пасайтириш режалаштирилмоқда
15:48 / 24.01.2026