Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилоятига янги прокурор тайинланди
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 2018 йил 16 июлдаги буйруғига асосан Шавкат Тўрақулович Раҳматов Тошкент вилояти прокурори вазифасини бажарувчи лавозимига тайинланди.
Бош прокуратура матбуот хизмати маълумотига кўра, Шавкат Раҳматов 1970 йилда туғилган, маълумоти олий, ҳуқуқшунос. 1995 йилда Тошкент давлат университетини тамомлаган.
Прокуратура органларидаги иш фаолиятини 1995 йилда Янгийўл шаҳар прокуратурасида бошлаб, Тошкент вилояти прокуратураси органларида турли лавозимларда, 1998 йилдан бошлаб, Бош прокуратура бошқарма прокурори, Бош прокурорнинг ёрдамчиси, Бош прокуратура бошқарма бошлиғи ўринбосари, Бекобод туман прокурори лавозимларида фаолият юритган.
2018 йилнинг май ойидан шу вақтгача Тошкент вилояти прокурорининг ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.
Бироз аввалроқ Тошкент вилоятининг собиқ прокурори Баҳодир Пўлатов Сурхондарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тасдиқланганди.
Мавзуга оид
12:57 / 06.11.2025
Навоий вилоятида ноқонуний мармар қазиб олиш: зарар 339 млн сўмга баҳоланмоқда
10:13 / 06.11.2025
Бош прокуратурада Рақамли технологиялар маркази ташкил этилади
14:55 / 05.11.2025
Қибрай: 54 минг долларлик “ер битими” тезкор тадбирда тўхтатилди
12:00 / 05.11.2025