Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой туфайли жаҳон бозорида кўмир нархи тушиб кетиши мумкин
Рамблер/новости
Кейинги йилларда Хитой экологик вазиятни яхшилаш учун металлургия, кўмир ва энергетика соҳаларида ислоҳотлар ўтказмоқда, деб ёзади «Ведомости» газетаси.
Қайд этилишича, ислоҳотларнинг энг асосий бандларидан бири уй-жой коммунал хўжалик ва энергетика корхоналарининг кўмирдан газга ўтишидир. Яқинда Хитойнинг 82 шаҳрида кўмирдан фойдаланишни қисқартириш бўйича уч йиллик кенгайтирилган дастур тасдиқланди. Газпромбанкнинг иқтисодий прогнозлаш маркази директори Айрат Халиковнинг фикрича, кўмир истеъмолини қисқартириш 2020-2021 йилларга келиб унинг нархи сезиларли даражада тушишига олиб келади.
Хитойда кўмир қазиб олиш ва ундан фойдаланиш қисқартилиши ҳақида иқтисодчилар 2016 йилда маълум қилишганди. Улар 2013-2014 йилларда кўмирдан фойдаланиш энг юқори чўққисига чиққани ва ўшандан буён камайиб бораётганини қайд этишганди.
Мавзуга оид
00:48 / 11.01.2026
Хитой компанияси одамсимон роботлар сотиш бўйича дунёда етакчи бўлди
15:42 / 09.01.2026
“Синхуа”: 1–3 январда Ўзбекистонга авиачипта бронлари 2 баравар кўпайди
07:56 / 08.01.2026
Дунёда энг кўп чой қаерда ишлаб чиқарилади?
16:33 / 06.01.2026