Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сеулга яшил йўлак орқали патрон олиб кетаётган шахс тўхтатиб қолинди
Фото: Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати
“Тошкент-Аэро” ихтисослаштирилган божхона комплекси ходимлари қурол-яроғ ва ўқ-дориларнинг божхона чегараси орқали ноқонуний равишда олиб ўтилишига доир навбатдаги божхона қоидабузарлигини фош этишди, деб хабар бермоқда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати.
“Тошкент” халқаро аэропортида Сеулга парвози олдидан фуқаро К.Т. божхонадан "яшил" йўлак орқали ўтар экан, унинг безовталаниши божхоначиларнинг диққатини тортди. Шундан сўнг, унга тегишли бўлган сумка рентген аппарати орқали назоратдан ўтказилганда, унда 2 дона патрон яширилганлиги аниқланди.
5,45 мм. ва 7,62 мм. калибрли патронлар божхона ходимларининг оғзаки сўровида ва йўловчи божхона декларациясида маълум қилинмаган экан.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 246-моддасига биноан контрабанда, яъни божхона назоратини четлаб ёки божхона назоратидан яшириб, портловчи моддалар, қурол-яроғ, ўқотар қурол ёки ўқ-дориларни, Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасидан ўтказиш учун жиноий жавобгарлик белгиланган.
Мавзуга оид
17:00 / 26.03.2026
Ўзбекистонга четдан олиб кирилган телефонни IMEI рўйхатидан қандай ўтказиш мумкин?
08:40 / 17.03.2026
Божхона ҳужжатларининг янги шакллари жорий этилди
09:46 / 03.03.2026
Божхона декларациясини мобил илова орқали расмийлаштириш тартиби янгиланди
21:01 / 28.02.2026