Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япония телефонлар туфайли Россияга протест билдирди
Фото: Pixabay
Япония япон ҳукумати вакиллари Жанубий Курил оролларига ташриф буюрган вақтда, сунъий йўлдош телефонлари мусодара этилгани туфайли Россияга протест билдирди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар қилмоқда.
Бу ҳақда Япония вазирлар маҳкамаси бош котиби Есихидэ Суга Токиода маълум қилган.
Унинг таъкидлашича, 22 июль куни протест Япония элчихонаси, шунингдек, Япониянинг Жанубий-Сахалинскдаги бош консулхонаси томонидан Россия ТИВга топширилган.
Суга рўй берган ҳодисани «жуда қайғули» ҳолат, деб атади.
Таъкидланишича, Россия ҳудудига сунъий йўлдош телефонларини олиб киришга ушбу давлат Алоқа назорати хизмати рухсатномаси талаб этилади. Япониянинг «Киодо» агентлигига кўра, Жанубий Курил оролларида рус қонунларининг қўлланилиши «Япония ҳуқуқий позициясига зид келади».
Мавзуга оид
22:02 / 05.12.2025
Қрим бир ойда «қулаганди», кичик Покровск ҳамон «оёқда»: 11 йилда нима ўзгарди?
19:09 / 05.12.2025
Москва мэри мигрантлардан норози бўлганларга қўлга супурги олишни маслаҳат берди
18:02 / 05.12.2025
Ўзбекистон 2024 йилда Россиядан 39 млн доллар қарз олди
14:47 / 05.12.2025