Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Исроил Сурия ҳарбий самолётини уриб туширди
Фото: Reuters
Исроиллик ҳарбийлар мамлакат ҳаво кенгликларига кирган «Сухой» русумли Сурия ҳарбий қирувчи самолётини «Пэтриот» ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими орқали уриб туширди. Бу ҳақда Исроил армияси баёнот берган.
Самолётга иккита ракета учирилган ва самолёт ерга қулаган. Учувчиларнинг тақдири номаълум.
Армия вакилининг маълумотига кўра, самолёт Исроил ҳаво кенгликларига киргунича кузатиб турилган.
Сурия ҳарбийлари эса ушбу самолёт Голан тепаликлари яқинида ИШИД жангариларига қарши ҳарбий амалиёт ўтказаётганида ҳужумга учраганини маълум қилишган.
«Исроил бизнинг ҳарбий самолётимизга Ярмуқ водийси яқинидаги Сайди туманида ҳарбий амалиёт ўтказаётганида, Сурия ҳаво кенгликларида ҳаракатланаётганида ҳужум қилди», дея манба сўзларини келтирган РИА Новости.
Мавзуга оид
11:40 / 18.12.2025
Берлинда эркак Исроилга қарши шиори учун жаримага тортилди
20:40 / 15.12.2025
Сиднейдаги теракт. Сўнгги маълумотлар
17:48 / 09.12.2025
Исроил полицияси БМТ ташкилотининг Шарқий Қуддусдаги биносига бостириб кирди
07:35 / 06.12.2025