12:33 / 26.07.2018
9749

Samsung синмайдиган OLED-экранни намойиш этди

Фото: YouTube

Samsung смартфонлар учун «ўлмайдиган» дисплей яратганини маълум қилди. У АҚШ тегишли муассасаларида сертификатлаштиришдан ўтган.  

Samsung Display’дан нафақат смартфонлар, балки автомобиль консоллари, ҳарбий аҳамиятга эга мобил қурилмалар, портатив ўйин қурилмалари ва планшетлар учун ҳам фойдаланиш мумкин. У пластикдан тайёрланади, жуда енгил ва мустаҳкам бўлиб, хусусиятлари оддий ойнаникидан асло қолишмайди.

Экран 1,2 метр баландликдан кетма-кет 26 марта пастга ташлаб синаб кўрилди ва ҳеч қандай шикастланишларсиз ишлашда давом этди. У шунингдек ўта юқори (+71 даража) ва паст (-32 даража) ҳароратларда ҳам синовдан ўтказилди ва бу синовлардан муваффақиятли ўтди.

Samsung шунингдек уни 1,8 метр баландликдан ташлаб ҳам синаб кўрди. Синов муваффақиятли якунланган. Энди у АҚШ мудофаа вазирлиги тасдиқлаган ҳарбий стандартлар бўйича синовдан ўтказилади.

Top