Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хазораспда 118 ёшли онахонга биометрик паспорт топширилди
Хоразм вилоятининг Хазорасп тумани, Баҳодир Матирзаев номли маҳаллада истиқомат қилувчи, 1900 йилда таваллуд топган Ёқутжон она Рахимовага биометрик паспорт топширилди. Бу ҳақда Хоразм вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Тантанали тадбирда Хоразм вилояти ва Хазорасп тумани ИИБ раҳбарияти иштирок этиб, 118 ёшли онахон ва унинг оиласига совға-саломларни топширишди.
«Кўрсатилаётган бундай ғамхўрлик учун авваламбор давлатимиз раҳбарига қолаверса, бу хайрли ишларга бош-қош бўлиб, жон куйдириб юрган барча мутасаддиларга, айниқса ички ишлар бошқармаси ходимларига миннатдорчилик билдираман, уларга соғлиқ тилаб дуо қиламан»,- деди икки аср силсиласининг гувоҳи бўлган табаррук онахон.
Хоразм вилояти ИИБ раҳбарияти бундан буён ҳам 100 ёшни қаршилаган ва қаршилаётган отахон ва онахонларга биометрик паспортларини топшириш жараёнини тантанали тарзда ўтказишни мақсад қилиб олган.

Мавзуга оид
16:15 / 23.12.2025
Хоразмда тадбиркор ундан иш сўраб келган талаба қизга шилқимлик қилди
15:34 / 11.12.2025
Хоразмда “Ўзбекистон–Покистон саноат зонаси” ташкил этилади
21:23 / 10.12.2025
Hyundai Rotem тезкор поездларининг илк партияси Ўзбекистонга жўнатилди
13:33 / 27.11.2025