Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мюнхен аэропортида аёл йўловчи туфайли 330га яқин рейс бекор қилинди
Мюнхен аэропортида аёл йўловчи билан боғлиқ воқеа сабабли 330га яқин рейс бекор қилинди, терминаллардан бири бир неча соатга ёпиб қўйилган.
28 июлда йўловчилардан бири хавфсизлик ҳудудидан тегишли назоратсиз ўтган. Аэропорт вакилининг айтишича, аэропорт хавфсизлик хизмати бунга эътибор қаратмаган. Жанубий Бавария авиация бошқармаси воқеадан хабар топгач, аэропортга полиция чақиртирган. Оқибатда 2-терминал эвакуация қилиниб, ёпиб қўйилган. Sueddeutsche Zeitung нашрининг маълум қилишича, терминал 7 соатга ёпиб қўйилган. Бу парвозлар жадвалида узилишларга, рейсларнинг бекор қилиниши ва ушланишига олиб келган.
Bild нашри маълумотларига кўра, 700 га яқин йўловчи аэропорт биносида тахланадиган каравотларда тунни ўтказишларига тўғри келган, юзлаб йўловчилар меҳмонхоналарга жойлаштирилган. 29 июль кундузи 330 га яқин рейс бекор қилинган, 60 га яқин рейс ярим соатдан кўпроққа ушланган. Аэропорт маълумотларига кўра, воқеа 32 минг йўловчига таъсир кўрсатган.
Таъкидланишича,. 28 июлда мактаб таътиллари бошлангани сабабли аэропорт гавжум бўлган ва бу ҳам вазиятни мураккаблаштирган.
Мавзуга оид
14:34 / 13.06.2025
Ryanair жанжалкаш йўловчиларни 500 евро жаримага тортади
12:15 / 02.02.2025
2024 йилда ҳаво транспорти ва темирйўл орқали жўнатилган йўловчилар сони маълум қилинди
12:24 / 26.01.2025
2024 йилда Тошкент метросида қанча йўловчи ташилгани маълум қилинди
16:07 / 16.01.2025